Ўзбекистон Президенти ХХР Давлат кенгаши аъзосини қабул қилди

Ўзбекистон Президенти ХХР Давлат кенгаши аъзосини қабул қилди

Кеча, 1 декабрь куни, Оқсарой қароргоҳида Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши аъзоси, жамоат хавфсизлиги вазири Го Шэнкунни қабул қилди.

Давлатимиз раҳбари меҳмонни юртимизга ташрифи билан қутлар экан, Ўзбекистон мамлакатларимиз ўртасидаги очиқлик ва ишончга асосланган тенг ҳуқуқли ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни юксак қадрлашини таъкидлади. 

Мунтазамлик касб этган, ўзаро англашув, ҳурмат ва манфаатдорлик руҳида ўтадиган олий даражадаги учрашувлар икки томонлама ҳамкорликнинг деярли барча йўналишлари бўйича фикрлар яқин ва ўхшаш эканидан далолат беради. 

Хитой Давлат кенгаши аъзоси давлатимиз раҳбари Ўзбекистон – Хитой муносабатларининг изчил ривожланишига улкан ҳисса қўшаётганини алоҳида таъкидлади.

Го Шэнкун Ўзбекистонда ҳукм сураётган тинчлик, осойишталик ва ҳамжиҳатлик юксак самаралар бераётганини қайд этди, дея хабар беради давлат раҳбарининг матбуот хизмати.

Фотосурат матбуот хизмат сайтидан олинди . 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.