Якка тартибдаги тадбиркорларнинг фаолият доираси қисқарди

Якка тартибдаги тадбиркорларнинг фаолият доираси қисқарди

Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 25 ноябрдаги 319-сонли қарори билан якка тартибдаги тадбиркорлар юридик шахсни ташкил этмасдан туриб шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига ўзгаришлар киритилди.

Киритилган ўзгаришларга мувофиқ якка тартибдаги тадбиркорлар потенциал абонентларни излаши ва операторлар, телекоммуникация провайдерларига воситачилик хизматларини кўрсатишда улар билан шартномалар тузиши мумкин эмас.  

Бироқ улар абонентларга ёки хизматларни етказиб берувчиларга маълумотнома-ахборот хизматини кўрсатиши ва тўловларни қабул қилиши мумкин.

Манфаатдор вазирлик ва идораларга бир ой муддат ичида ўзларининг меъёрий –ҳуқуқий ҳужжатларини янги қарорга мувофиқлаштириш топширилди, дея хабар беради Norma.uz.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.