“Ўзбекфильм” очиқ акциядорлик жамиятининг директори ишдан бўшатилди

“Ўзбекфильм” очиқ акциядорлик жамиятининг директори ишдан бўшатилди

“Ўзбекфильм” ОАЖ директори Файзирахмон Усмонов ишдан бўшатилди. Ушбу маълумотни Anhor.uz таҳририятига ташкилотда тасдиқлашди. Аммо “Ўзбекфильм” ходимлари ўз раҳбарларининг ишдан бўшатилиш сабабини билмасликларини билдирди.  

Россия ОАВ тарқатган хабарга кўра, амалдор узоқ вақт давомида олиб борилган комплекс текширув натижасида ишдан бўшатилган. Ушбу текширув давомида 1 млрд сўм миқдорида камомад аниқланган. “Россия сегодня” агентлиги ўз манбаларига таянган ҳолда қайд этишича, раҳбар ишдан четлатилишидан ташқари “Ўзбекфильм”нинг молия бўлимида ишловчи иккита ходим хибсга олинган. Ушбу агентликнинг маълумотларига кўра, кинотехника, декорациялар ва актёрларга тўланадиган маош учун ажратилган маблағлар ўзлаштирилгани аниқланган.  

Ҳозирча расмий тузилмалар ушбу ахборотга ҳеч қандай изоҳ бергани йўқ. Ташкилот сайтида чоп этилган статистик ҳисоботда шуни кўриш мумкинки, айни пайтда А.Хидоятов директор вазифасини бажармоқда.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.