МДҲ мамлакатларининг ҳамкорлигига халақит бераётган омиллар ҳақида…

МДҲ мамлакатларининг ҳамкорлигига халақит бераётган омиллар ҳақида...

Тошкентдаги Россия фан ва маданият марказида (РФММ) “Ўрта Осиё ва МДҲ интеграцияси” мавзусида тарих клубининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Клуб раҳбари тарихчи В.Костецкий ўзининг кириш сўзида МДҲ мамлакатлари ўртасидаги интеграция жараёнларининг ривожланишига қисқача характеристика берди ҳамда бунда  Ўзбекистон ва Россия ютуқлари ва муаммоларига алоҳида тўхталиб ўтди, дея хабар беради РФММ матбуот хизмати.

Муаммоларни муҳокама қилишда МДҲ мамлакатларининг яқиндан ҳамкорлик қилишини секинлаштираётган омилларга алоҳида эътибор қаратилди.

Йиғилиш иштирокчилари Ўзбекистон Президенти И.Каримовнинг интеграцион ривожланишдаги мавжуд муаммоларга қарамасдан МДҲнинг келажаги бор деган фикрларидан иқтибослар келтирди. Ҳамдўстлик кўп томонлама ўзаро алоқаларда мувофиқлаштирувчи ролини бажариши ҳамда бевосита мулоқот, давлатлараро мунтазам мулоқотни ушлаб туриш учун майдон ёки форум бўлиб қолиши керак.   

Олий таълим соҳасидаги, ҳам ўқитувчиларнинг, ҳам талабаларнинг ўзаро тажриба алмашишини ташкил этиш борасидаги интеграция жараёнлари ҳақидаги муҳокамалар иштирокчиларда алоҳида қизиқиш уйғотди.

Йиғилиш давомида қатнашчилар ўз фикр-мулоҳазалари ва хулосаларини видеотақдимотлар ва ушбу мавзу бўйича ҳужжатли фильмлардан олинган лавҳалар билан тасдиқлашди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.