50 йилдан сўнг Тошкентдаги ҳарорат Саудия Арабистонидагидай бўлади

50 йилдан сўнг Тошкентдаги ҳарорат Саудия Арабистонидагидай бўлади

2016 йилда Тошкентда максимал ўртача ойлик ҳарорат 34,2℃ эди, 2050 йилда у 38,9℃ ни, 2070 йилда эса 40,6℃ ни ташкил қилади, бу ҳозирги Саудия Арабистони, Ҳиндистон, Нигерия, ғарбий Австралиядаги кўрсаткич.

Mapbox компаниясининг ишлаб чиқувчиси ва дизайнери Деймон Бергетт WorldClim маълумотларининг тўплами асосида ишлаб чиққан иқлим харитаси ёрдамида ўз шаҳрингиз бўйича прогнозни бу ерда кўришингиз ва уни бошқа ҳудудлар билан солиштиришингиз мумкин.
 
Бўлажак ўзгаришларни яхшироқ тасаввур қилиш учун муаллиф қуйидаги усулни ўйлаб топди: курсорни сизни қизиқтирган нуқтага олиб борганингизда прогноз қилинаётган кўрсаткич чиқади, харитада сизнинг ҳудудингиз учун кўрсатилган келажакдаги кўрсаткич ҳозир қаерда мавжуд бўлса, ўша ҳудудлар ёритиб кўрсатилади.

Instagram саҳифамизга обуна бўлинг

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.