Солиқ органларига топшириладиган барча ҳисоботлар энди фақат интернет орқали қабул қилинади

Солиқ органларига топшириладиган барча ҳисоботлар энди фақат интернет орқали қабул қилинади

2015 йил 1 январдан бошлаб солиқ ҳисоботлари электрон шаклда топшириладиган бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 24 августдаги “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун  қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ва 2012 йил 16 июлдаги “Статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонларига биноан 2014 йил охиригача барча тадбиркорлик субъектларини солиқ ва молиявий ҳисоботларни топширишнинг электрон тизимига босқичма-босқич ўтказиш кўзда тутилган эди.

“UzReport” тарқатган хабарга кўра, тузатишлар ҳақидаги тегишли қонун шу йил октябрь ойида парламент қуйи палатаси томонидан қабул қилинган, ўтган ҳафтада эса Ўзбекистон Президенти томонидан имзоланган, деб ёзади “UZ24” нашри.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.