Ўзбекистон Россияга автомобиль экспорт қилиш ҳажмини ошириш йўлларини изламоқда

Ўзбекистон Россияга автомобиль экспорт қилиш ҳажмини ошириш йўлларини изламоқда

Тошкент ва Москва Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар ва тўқимачилик маҳсулотларини Россия бозорига чиқаришни енгиллаштириш йўлларини изламоқда.

2015 йилнинг биринчи ярим йиллигида ушбу масалаларнинг ўзаро мақбул ечимларини ишлаб чиқиш учун бир қатор маслаҳатлашувларни ўтказиш режалаштирилган. Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги вакилининг “РИА Новости”га берган маълумотига кўра, сўз, биринчи навбатда, ўзбекистонлик автомобиль экспортчилари учун тенг шароитлар, шу жумладан автокредитлаш масалаларида тенг шароитларни яратиш ҳамда Россияга ўзбек тўқимачилик маҳсулотларини давлат харидлари линияси бўйича етказиб берилишини тиклаш тўғрисида бормоқда.

Ўзбек автомобилларининг Россияга экспортини камайтириш масаласи ноябрь ойи охирида Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон ва РФ ўртасида иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия мажлисида муҳокама қилинган эди. Ўзбекистон томонининг фикрича, савдолар ҳажмининг тушиб кетишига Россия бозоридаги рубль девальвацияси билан боғлиқ вазият ва Россия ишлаб чиқарувчиларини ҳимоя қилиш бўйича чоралар сабаб бўлган.   

Европа бизнес ассоциациясининг автомобиль ишлаб чиқарувчилар қўмитаси тарқатган маълумотга кўра, шу йил январь-ноябрь ойларида “GM Uzbekistan” томонидан ишлаб чиқарилган автомобиллар савдосининг ҳажми 35%га, яъни 35,355 мингтагача камайган. Шу йил ноябрь ойида эса савдолар 1,67 бараварга камайган (1883 тагача). “GM Uzbekistan”нинг Россия бозоридаги улуши 11 ой ичида 2,2% дан 1,6%гача қисқарган.

Фотосурат: http://bibi.uz

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.