Машиналар рақамини ўғирлаш нимага керак бўлди?

Машиналар рақамини ўғирлаш нимага керак бўлди?

Тошкентда автомашиналарнинг рақамларини ўғирлаш билан шуғулланувчи ўғрилар гуруҳи қўлга олинди.

Пойтахтнинг Юнусобод ва Сирғали туманларида истиқомат қилувчи автомашиналар эгалари «БМВ» ва «Матиз» русумли машиналарнинг рақамлари йўқолгани ҳақида ички ишлар органларига ариза билан мурожаат қилган, дея хабар беради “12news” нашри.  

Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу ўғирликларни содир этганликда гумон билан уч нафар жиноятчи қўлга олинди. Тинтув пайтида улардан ўша ўғирланган рақамлар топилди.

Мазкур ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ишлари олиб борилмоқда ҳамда содир этилган жиноят сабаблари аниқланмоқда.

Фотосурат: ru.wikipedia.org

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.