Ўзбекистон Евросиё иқтисодий иттифоқига қўшилиш тўғрисидаги маслаҳатлашувларни бошлайди

Ўзбекистон Евросиё иқтисодий иттифоқига қўшилиш тўғрисидаги маслаҳатлашувларни бошлайди

“Евросиё иқтисодий иттифоқи ва Ўзбекистон мамлакатнинг ушбу иттифоққа қўшилиши, эркин савдо ҳудудининг яратилиши бўйича музокаралар бошланиши ҳақида маслаҳатлашувлар ўтказади”, – деди Россия президенти В.Путин Ўзбекистон раҳбари билан музокаралар якунлари бўйича.

«Бугун биз маслаҳатлашувларни Ўзбекистон ва ЕОИИ ўртасида эркин савдо ҳудуди тўғрисидаги шартномани имзолаш билан бошлашимиз мумкин. Шуни таъкидлашни истардимки, бу фақат маслаҳатлашувлар, иш энди бошланяпти, аммо ҳозир Президент айтганидай, собиқ совет ҳудудида турли кооперация шаклларини ривожлантиришда ўзаро алоқаларимизга халақит берадиган ҳеч қандай муаммолар юзага келмаслиги керак», — дея иқтибос келтиради Путиннинг сўзларидан «Россия 24» канали.

Эслатиб ўтамиз, Евросиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) – халқаро интеграция бирлашмаси бўлиб, у 2015 йил 1 январдан ўзининг тўлиқ миқёсли фаолиятини бошлайди. Иттифоққа Россия, Қозоғисон, Беларусь ва Арманистон аъзо. Қирғизистоннинг ушбу бирлашмага қўшилиши ҳақидаги келишув 2014 йил 23 декабрда имзоланиши режалаштирилган. Тожикистон ҳам унга қўшилишга қизиқиш билдирмоқда.  

Фотосурат:  anhor.uz/events/dolgiy-puty-k-eaes

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.