Провайдерлар учун нархлар туширилди… жисмоний шахсларга-чи?

Провайдерлар учун нархлар туширилди... жисмоний шахсларга-чи?

“Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси 2014 йил 4 декабрдан Ўзбекистон провайдерлари учун интернет-хизматлар (ташқи канал) тарифларини арзонлаштиргани ҳақида хабар беради.

Компания матбуот хизмати тарқатган маълумотга кўра, энди нархлар 1 Мбит/с учун $276,27 ни ташкил этади.  
 
Жорий йилда тарифлар бир неча марта камайтирилган эди. Хусусан, 11 июндан 1 Мбит/с  учун $306,04 гача, 11 июлдан $303,51 гача, 29 августдан $299,22 гача, 11 сентябрдан $286,74 гача ва 4 декабрдан $276,27 гача арзонлаштирилди.

Нархларнинг мунтазам равишда камайтирилиши провайдерларни жисмоний шахслар учун ҳам тарифларни арзонлаштиришга ундашига умид қилиб қоламиз. Айтиш жоизки, айни пайтда интернет-хизматлари учун жисмоний шахслардан олинадиган нархлар МДҲ давлатлари орасида энг қиммат ҳисобланади. Бунинг устига интернет тезлиги бўйича ҳам Ўзбекистон охирги ўринлардан бирида…

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.