Зобитлар билим-малакасини оширмоқда

Зобитлар билим-малакасини оширмоқда

Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясида Ўзбекистон Республикаси миллий хавфсизлигини замонавий хавф ва таҳдидларни ҳисобга олган ҳолда таъминлаш мавзусида ҳарбий-илмий конференция ўтказилди, дея хабар беради ЎзА.

Унда Қуролли Кучларимизнинг замонавий қурол-яроғ ва ҳарбий техника билан таъминлангани, ҳарбийларнинг жисмоний-руҳий ва интеллектуал тайёргарлиги мамлакатимиз хавфсизлиги ва барқарорлиги, сарҳадларимиз дахлсизлигининг ишончли омили эканини таъкидланди. 

Ўтган давр ичида ташкилий-штат тузилмаларини бутунлай қайта кўриб чиқишга, юз бериши мумкин бўлган ҳарбий ҳаракатлар театрининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, Қуролли Кучларни тезкор-стратегик бошқаришнинг замонавий ва самарали тизимини яратишга, қўшин турларининг ўзаро келишиб ҳаракат қилишини такомиллаштиришга, уларни замонавий техника ва қурол-яроғ билан таъминлашга, жанговар ва ўқув тайёргарликнинг маъно-мазмунини ўзгартиришга, ҳарбий хизматчиларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни тубдан яхшилашга алоҳида эътибор қаратилди. 

Конференцияда хавфсизликка нисбатан таҳдид ва хатарларни ҳисобга олган ҳолда уларга қарши туришнинг шакл ва усулларини ривожлантириш, Қуролли Кучларимизнинг жанговар салоҳиятини янада оширишнинг истиқболли йўналишлари каби масалалар юзасидан фикр алмашилди. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.