Россияликлар Марказий Осиёдаги йирик ИЭСни модернизация қилди
Марказий Осиёда энг йирик ҳисобланган Сирдарё иссиқлик электр станциясини модернизация қилиш ишлари якунланди. Бу борадаги ишлар Россиянинг “Силовые машины” ОАЖ томонидан амалга оширилди.
“Ўзбекэнерго”нинг маълум қилишича, Сирдарё ИЭС ишлаб чиқарадиган электр энергиясининг йиллик ҳажми 13 млрд кВт соатни ёки Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган электр энергияси умумий ҳажмининг 32 фоизини ташкил этади.
«Силовые машины» билан шартнома доирасида станция қувватини 50 МВтга ошириш мақсадида ҳар бирининг қуввати 300 МВт бўлган иккита энергоблокни реконструкция қилиш учун ускуна ўрнатилди.
Қиймати 60,2 млн долларни ташкил этувчи лойиҳани молиялаштириш ишлари паритет асосларида Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг кредит маблағлари ва “Ўзбекэнерго” ДАКнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилди.
Ускуналарни ишга тушириш ҳафта охирига мўлжалланган, деб ёзади Vesti.uz.
Шарҳлар