Хорижга маҳсулот сотдингми? Валюта тушумининг бир қисмини ҳам сотасан…

Хорижга маҳсулот сотдингми? Валюта тушумининг бир қисмини ҳам сотасан...

2015 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистондаги микрофирмалар ва кичик корхоналар мева-сабзавот маҳсулотлари экспортидан тушадиган валюта тушумининг 25% ни сотиши керак бўлади.

Амалдаги қонунчиликка кўра, микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан ўз маҳсулотини экспорт қилишдан тушадиган валюта тушуми мажбурий сотувдан озод этилган эди.

Айни пайтда Ўзбекистонда марказлаштирилган экспортни амалга оширувчи корхоналар (газ, пахта, қимматбаҳо металлар) валюта тушумининг 100%ни, марказлаштирилмаган экспортни амалга оширувчи корхоналар эса валюта тушумининг 50%ни сотишга мажбур. 2012 йил апрелидан экспортчи-корхоналарвалюта кредитлари бўйича асосий қарзни узишга йўналтириладиган валюту тушуми қисмида валютани мажбурий сотишдан озод этилди.  

Қайд этиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳукумати ўтган ҳафтада 2015 йил учун мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва экспорт қилишнинг прогноз параметрларини тасдиқлади. Унга кўра, келаси йили экспорт ҳажмини 2014 йилга нисбатан 20% га – 600 минг тоннагача ошириш режалаштирилган. Хусусан, Россияга мева-сабзавот экспорти 1,6 бараварга, яъни 400 минг тоннагача кўпайтирилади.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.