«Маҳалла» туну-кун эфирда

«Маҳалла» туну-кун эфирда

Шу йилнинг 17 декабрь куни Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов  янги туну-кун ишлайдиган рақамли канални ташкил этиш тўғрисидаги қарорни имзолади.

Янги канал Ўзбекистон аҳолисини, айниқса ёшларни, демократик давлат ва фуқаролик жамиятини шакллантиришда маҳалла институтининг роли ва аҳамияти ҳақида хабардор қилиш, ижтимоий масалаларни ҳал этиш ҳамда маҳаллалар фаолияти тажрибасини ёритиш мақсадида ташкил этилмоқда.

“Маҳалла” телерадиоканали Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси тузилмасида яратиляпти. Янги телерадиоканалнинг штатлар сони 154 кишини ташкил этади.

Қарорга биноан янги канал мавжуд штатлар сони ва харажатлар сметаси билан “Машъал” радиоканалини ўз ичига олади. Айни пайтда радиоканал “Спорт” телерадиоканалининг бир қисми ҳисобланади, дея хабар беради “Uzdaily”.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.