Сайловларда либерал демократлар ғолиб чиқди

Сайловларда либерал демократлар ғолиб чиқди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига ўтказилган сайловларнинг дастлабки якунлари бўйича 113 та сайлов округи бўйича депутатлар сайланган.

МСКнинг маълумотларига кўра, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати бўлган Ўзбекистон либерал-демократик партиясидан 47 нафар, “Миллий тикланиш” Ўзбекистон демократик партиясидан 28 нафар, Ўзбекистон халқ-демократик партиясидан 21 нафар, “Адолат” социал-демократик партиясидан 17 нафар депутат сайланган.

22 та округда номзодларнинг бирортаси ҳам овозларнинг ҳеч бўлмаганда ярмини ҳам ололмади. Энди қонунчиликка мувофиқ ушбу округларда қонунда белгиланган муддатларда энг кўп овоз олган иккита номзод бўйича такрорий овоз бериш ишлари ўтказилади. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.