Ўзбекистон фуқароси Подмосковьеда тўққиз ёшли болани гаровга олди

Ўзбекистон фуқароси Подмосковьеда тўққиз ёшли болани гаровга олди

Келиб чиқиши тошкентлик бўлган фуқаро Нахабинода тўққиз ёшли болани гаровга олиб, ушлаб турган. Айни пайтда у қўлга олинди.

“Россия сегодня” тарқатган маълумотга кўра, болани гаровга олган ўзбекистонлик фуқаро РФда қонуний асосда яшаган.

Маълумотларга қараганда, эркак пенсионер аёлнинг уйига кириб олган ва у ерда аёлнинг кичик ёшли невараси билан қамалиб олган. Қизчани ҳужум натижасида озод этишга муваффақ бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, бола жабрланмаган. Қонунбузар ярадор бўлган ва касалхонага ётқизилган. У 1992 йилда туғилган тошкентлик фуқаро бўлиб чиқди.

Федерал миграция хизмати ушбу чет эл фуқароси РФ ҳудудида қонуний тарзда бўлганини тасдиқлади.

Фотосурат: “Россия сегодня”

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.