Мамлакатнинг бош арчаси 9 кун байрам чироқларини ёқади

Мамлакатнинг бош арчаси 9 кун байрам чироқларини ёқади

Катталар ҳам, кичиклар ҳам бирдай яхши кўрадиган, энг қувноқ байрамга ҳам жуда оз вақт қолди.
 
Тошкент шаҳар ҳокимиятининг ахборот хизмати тарқатган маълумотга кўра, байрам тадбирлари 28 декабрдан 5 январга қадар ўтказилади.

Анъанага кўра, мамлакатнинг энг баланд арчаси Мустақиллик майдонига ўрнатилди. Шунингдек, бу ерда кўплаб иллюминациялар, ёниб турувчи гирляндалар, турли безаклар ва жажжи кичкинтойлар учун аттракционлар барпо этилди.

Бундан ташқари,байрам арчалари “Roison Electronics” корхоналари ёнида (Алгоритм мавзеси, Чилонзор тумани), “Хадра” майдонида (Шайхонтоҳур тумани), Марказий зобитлар уйи олдида (собиқ авиасозлар маданият саройи, Яшнабод тумани), Юнусобод туманининг 12-мавзесидаги майдонда (Аҳмад Дониш кўчаси), “СергелиЛяндия” савдо маркази ёнида (Сирғали тумани 8-мавзе) ва “Қуёшча нури” истироҳат боғида (Бектемир тумани) ҳам ўрнатилди, дея хабар беради  “Uzreport” нашри.

Халқ сайллари ўтказилиши белгиланган барча жойларда меҳмонларни ижодий жамоалар, театр артистлари, мусиқачилар иштирокидаги кўнгилочар дастурлар кутмоқда.

Шунингдек “Меҳрибонлик” уйлари тарбияланувчилари, етимлар, кам таъминланган ва кўп фарзандли оилаларга совғалар топшириш хайрия тадбири режалаштирилган.

Шаҳар ҳокими томонидан тасдиқланган тадбирлар режасига кўра бозорлар, меҳмонхоналар, савдо марказлари, корхоналар, ташкилотлар ва жамоат транспортининг барча турларини безаш ҳам кўзда тутилган.

Фотосурат: Uz24.uz

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.