Абдулазиз Камилов Бельгия Қироллиги бош вазири ўринбосари билан учрашди

Абдулазиз Камилов Бельгия Қироллиги бош вазири ўринбосари билан учрашди

2017 йил 18 июнь куни Брюссель шаҳрига ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Бельгия Қироллиги Бош вазири ўринбосари, Ташқи ишлар вазири Дидье Рейндерс билан учрашди.

Суҳбат чоғида икки томонлама алоқаларни сиёсий ва парламентларо алоқалар, ўзаро савдо, маданий-гуманитар алмашинув каби йўналишларда янада ривожлантириш ва чуқурлаштиришнинг долзарб масалалари батафсил муҳокама қилинди.

Музокараларда қайд этилганидек, дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йили давомида ўзаро манфаатли ҳамкорликда катта тажриба орттирилди. Хусусан, икки давлат ташқи сиёсат идоралари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг мунтазам ўтказилиши ҳамкорлик ҳолатини ҳар томонлама пухта ўрганиш ва томонларни қизиқтирган истиқболли соҳаларни аниқлаш имконини яратади.
 
Таъкидланганидек, Ўзбекистонда қабул қилинган 2017-2021-йилларда мамлакатни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси Ўзбекистон-Бельгия алоқаларини кенгайтириш ва унга кўп қиррали тус бериш имконини яратади.
 
Учрашувда айрим халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди, дея хабар беради ТИВнинг ахборот хизмати.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.