Академик лицейларда ўқиш 15 октябрдан анъанавий шаклда бошланади

Академик лицейларда ўқиш 15 октябрдан анъанавий шаклда бошланади

15 октябрдан бошлаб олий ўқув юртлари қошидаги академик лицейларда машғулотлар анъанавий шаклда бошланади. Бу ҳақда UzNews нашри вазирликка таянган ҳолда хабар беради.
 
Янги ўқув йилига тайёр академик лицейларда ўқув жараёнини ишга тушириш масаласи туман Халқ депутатлари кенгаши томонидан кўриб чиқилади. Шунингдек ўқув жараёнини бошлаш муддатлари ва шаклни белгилаш учун ота-оналар орасида сўров ўтказилади. Талабалар учун ўқув муассасасига қатнаб ўқиш мажбурий бўлмайди.

Карантин талаблари туфайли ўқув муассасаларида ётоқхоналар, ошхоналар ва буфетлар ишламайди.
 
Бу орада эса Anhor.uz таҳририятига имконияти чекланган шахслар учун республика ихтисослашган коллежининг ўқувчилари мурожаат қилди. Уларнинг айримлари компьютер йўқлиги сабабли онлайн ўқиш имконига эга эмас. Таҳририят ушбу масала бўйича Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига сўров юборди ва ҳозир жавоб кутмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.