Алишер Қодиров ЛГБТ вакилларини фуқароликдан маҳрум қилиш ҳақидаги сўзларига изоҳ берди

"Миллий тикланиш" партияси етакчиси Алишер Қодиров  Alter Ego лойиҳасига берган интервьюсида ЛГБТ вакиллари унинг ёнига келиб, ЛГБТ вакилларини мамлакатдан чиқариб юбориш таклифи учун миннатдорчилик билдиргни ҳақида гапирди.
 
“Одамлар эркак эркакка турмушга чиқишини хоҳламайдилар. Бу хўрлик деб ҳисобланади. Агар кимдир буни хоҳласа ва буни нормал деб билса, келинг, улар ўзларини тан олган жамиятларда яшашлари учун шароит яратайлик. Аммо 100 йилдан сўнг ҳам бизнинг жамият буни қабул қилишига амин эмасман. Нега бундай одамларни қийнашимиз керак?"
 
Депутат ўзининг ЛГБТ вакилларини қатл этиш тарафдори эмаслигини таъкидлади, аммо унинг сўзларига кўра, ЛГБТ вакилларини чиқариб юбориш қўлланилаётган 26 мамлакатни мисол қилиб келтирди.

“Мен шунчаки бу одамларга ёрдам беришни таклиф қиламан. Ишончим комилки, жамият буни тан олмайди. Бу одамлар ҳақида нима дейиш мумкин? Нима учун уларни қийнаш керак? Қайси жойда кўришмасин, уларга отилишади, баъзи ҳолларда эса уришади ва ўлдиришади. Нима учун уларни бундай хавф остига қўйишимиз керак?. Келинг, Ўзбекистон уларни чиқариб юборганда, уларни фуқаролик ҳуқуқидан маҳрум қилганда, дарҳол ўша давлатлар (қайси давлатлар эканлиги аниқ айтилмаган – таҳр.) уларга фуқароликни беришга мажбур бўладиган шароит яратайлик. Улар ўша ерда одатдагидек яхшироқ яшашади. Мен ахир ёмон нарсани таклиф қиляпманми? Бу ғайриинсонийми? Мен қонхўр эмасман. Мен [Никита] Макаренко ўйлайдиган одамлар ҳақида ўйлайман. У бу одамларга ёрдам беришни хоҳлайди. Мен унга қараганда кўпроқ ёрдам бераяпман". 

Эслатиб ўтамиз, Алишер Қодировнинг ЛГБТ вакилларини фуқаролигидан маҳрум қилиш тўғрисидаги баёнотидан сўнг журналист ва блоггер Никита Макаренко учрашувда депутат билан қўл бериб кўришишни рад этди. Ўшанда Никита Макаренко Қодиров қанчалик ҳоҳламасин, ҳеч кимни мамлакатдан чиқариб юбориш мумкин эмаслигини таъкидлади. “Бугун бу кабилар уларга ёқмайди, эртага рус тилида сўзлашадиганлар ёқмай қолади,  кейин тожиклар, кейин малла сочлар. Ўзбекистоннинг барча фуқаролари тенг ва унинг ҳимоясида."
 
ILGA ассоциацияси маълумотларига кўра, 11 та давлатда жинсий ориентацияси асосида камситилишдан конституцион ҳимоя тақдим этилади, 57 та давлатда кенг қамровли ҳимоя, 81 тасида бандликни ҳимоя қилиш соҳасида ҳимоя, 7 та мамлакатда чекланган ҳимоя, 43 та  ҳимоя ҳам йўқ ва жиноий жавобгарлик ҳам йўқ, 2 та давлат амалда жиноий жавобгарликка тортиш, 30 та мамлакатда 8 йилгача қамоқ жазоси, 27 мамлакатда – 10 йилдан умрбод қамоқгача, 5 мамлакатда – ўлим жазоси эҳтимоли, 6 мамлакатда – ўлим жазоси мавжуд.
 
Скрин: Alter Ego

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.