Алишер Усмонов Буюк Британиянинг энг бадавлат одамлари ўнталигида ягона россияликка айланди

Алишер Усмонов Буюк Британиянинг энг бадавлат одамлари ўнталигида ягона россияликка айланди

Келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган россиялик тадбиркор, Алишер Усмонов Sunday Times нашрига кўра Буюк Британиянинг энг бадавлат одамлари рейтингида еттинчи ўринни эгаллаган. Усмоновнинг мулки 14,16 млрд долларни ташкил қилади, дея қайд этади «Дождь» телеканали.

Ўтган йили Усмонов рейтингда саккизинчи ўринни эгаллаганди. Бир йил ичида унинг мулки тахминан 430 млн долларга ошган.

Sunday Times нашрининг қайд этишича, охирги икки ой ичида Буюк Британиянинг энг бадавлат кишиларининг умумий бойлиги коронавирус билан боғлиқ вазият туфайли 65,45 млрд долларга камайган. Бундн олдин, 2008-2009 йиллардаги молиявий инқироз тугаган пайтдан бошлаб уларнинг бойлиги фақат ортиб бораётганди.

Эслатиб ўтамиз, Forbes маълумотларига кўра, Усмонов Тошкентда ўз-ўзини изоляциялаган.
 
Бош саҳифадаги фотосурат: Кремль матбуот хизмати

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.