Амалдорлар Тошкентда ер участкаси ўпирилиши ҳақида: йўл қопламаси кўп тоннали юк машиналарининг босимига бардош бермади

Амалдорлар Тошкентда ер участкаси ўпирилиши ҳақида: йўл қопламаси кўп тоннали юк машиналарининг босимига бардош бермади

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ пойтахтнинг Яшнабод туманидаги ер усти метро йўналиши  эстакадалари тирговучлари яқинида унча катта бўлмаган ер участкасининг ўпирилишига изоҳ берди.
 
Яқинда ижтимоий тармоқларда метро қурилиш майдончаси ёнида ҳосил бўлган чуқурлик фотосуратлари тарқалди. Фойдаланувчилар ер ўпирилиши ва унинг поездлар ҳаракати хавфсизлигига таъсиридан хавотирга тушаётганини билдирган.


Фотосурат Facebook тармоғидаги “Халқ билан мулоқот” гуруҳидан олинган.
 
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ капитал қурилиш дирекцияси вазиятни ўрганди. “Йўл қопламаси ва бетон плита ташқи катта босимга (кўп тоннали юк машиналари) бардош бера олмагани эҳтимоли мавжуд”, – дейилади хабарда.

Маълум бўлишича, Шоҳсанам кўчасига кириш жойида диаметри 1200 мм бўлган водопровод трубаси устидаги ҳимоя бетоп ёпма плитаси ўпирилиб тушган. “Сувсоз” ДУК вакилларининг маълумотларига кўра, коммуникациялар шикастланмаган ва сув сизиши мавжуд эмас. Айни пайтд шаҳар сув таъминоти ва сув қочиришни таъминлаш ташкилоти хизматининг ходимлари  таъмирлаш-тиклаш ишларини олиб бормоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.