Амалдорларга хусусий ОАВни ташкил қилиш тақиқланиши мумкин

Амалдорларга хусусий ОАВни ташкил қилиш тақиқланиши мумкин

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги “”Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Қонунга ўзгаришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқди. ЎзА тарқатган хабарга кўра, ушбу ҳужжатга мувофиқ давлат органлари раҳбарларига хусусий ОАВни ташкил қилиш тақиқланади.

Шунингдек ҳужжатда ОАВга муассислар ва ҳомийлар ҳақидаги ахборотни мажбурий жойлаштириш мажбурияти юкланиши, бош муҳаррир ва ОАВ муассисининг иш ҳақини тенглаштириш кўзда тутилган.

Ҳозирча қонун лойиҳаси муҳокама учун regulation.gov.uz сайтига жойлаштирилгани йўқ.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.