Американинг St. Jude госпитали болалар онкологияси бўйича миллий стратегияни ишлаб чиқишга ёрдам беради

Американинг St. Jude госпитали болалар онкологияси бўйича миллий стратегияни ишлаб чиқишга ёрдам беради

Ўзбекистон маҳаллий болалар онкологияси тизимини шакллантиришда St. Jude госпиталидан Ўзбекистон онколог-шифокорларининг профессионал малакасини ошириш, олий тиббий таълим муассасалари тизимига болаларда саратоннинг олдини олиш, диагностика қилиш ва ўз вақтида терапия ўтказиш бўйича беғараз консультатив-эксперт кўмагини олиш борасида келишувга эришди.

Бундан олдин шу йил куз мавсумида Тошкентда АҚШ, Россия ва Беларусдан ташриф буюрадиган етакчи мутахассислар иштирокида болалар гематологияси ва онкологияси бўйича ҳамкорликда семинар ўтказилади. Ушбу тадбир болаларда саратон касаллигини даволаш бўйича илғор амалиётлар ва замонавий методлар алмашинуви учун майдонча бўлиб хизмат қилади. Шунингдек ушбу методларни миллий онкология тизимларига жорий этиш бўйича консодилацияланган ечимларни ишлаб чиқиш ҳам кўзда тутилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.