Андижон вилоятида маблағларнинг самарасиз сарфланиши натижасида қатор маҳаллалар ичимлик сувисиз қолганлиги аниқланди

Андижон вилоятида маблағларнинг самарасиз сарфланиши натижасида қатор маҳаллалар ичимлик сувисиз қолганлиги аниқланди

Олий Мажлис Сенати ва Ҳисоб палатаси вакиллари биргаликда Андижон вилоятида бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш бўйича ўтказилган ўрганиш якунларини муҳокама қилди.

Конференция иштирокчилари қарийб 112,4 млрд. сўм манбасиз ва мақсадсиз харажатларга йўл қўйилганликни аниқлади.

Жумладан, аҳолининг ичимлик суви таъминотини яхшилашга ажратилган 4,9 млрд. сўмлик маблағлар самарасиз сарфланганлиги ҳисобига 2018 йилда фойдаланишга топширилиши белгиланган Хонобод шаҳридаги “Тейит”, “Фозилмон” ва “Хидирша” МФЙлар, Андижон туманидаги “Нўхатак” МФЙ, Хўжаобод туманида жойлашган “Хидирша” МФЙда сув тармоқларини қуриш ишлари якунига етказилмаган ва аҳоли ичимлик суви билан таъминланмаган.
Шунингдек, мажлисда вилоятдаги 9 та ижтимоий соҳа объектини қуриш ва мукаммал таъмирлаш ишлари учун тузилган лойиҳа-смета хужжатларида кўзда тутилган 1,2 млрд. сўмлик жиҳоз ва ускуналар ўрнига бошқа турдаги жиҳоз ва ускуналар ўрнатилганлиги сенаторлар томонидан танқид қилинди.

Жумладан, Избоскан туманидаги 29-сонли умумтаълим мактаби биносини реконструкция қилиш лойиҳа-смета ҳужжатидаги қиймати 342 млн. сўмлик 2 дона иситиш печи ўрнига лойиҳа-сметада кўзда тутилмаган, нархи номаълум аввал фойдаланилган 2 дона иситиш печи ўрнатилган.

Ўтказилган таҳлиллар натижасида маҳаллий бюджетга 92 млрд. сўмдан зиёд қўшимча даромадларни жалб этиш имконияти мавжудлиги ҳисоб-китоб қилинган. Бандликни таъминлаш ва янги иш ўринларини яратишга маҳаллий бюджетлар қўшимча манбаларининг 40 фоизи сарфланиши белгиланган, лекин бу мақсадларга умуман мазкур маблағлардан ажратилмаган. 

Сенат аъзолари аниқланган ҳолатларга жиддий эътироз билдириб,  қатор мутасаддиларни интизомий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар киритди. Шунингдек, қўшимча манбаларнинг 10 фоизи жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга сарфланиши лозим бўлгани ҳолда умуман сарфланмаган.

Сенат аъзолари аниқланган ҳолатларга жиддий эътироз билдириб,  қатор мутасаддиларни интизомий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар киритди. Мажлисда маҳаллий бюджетлар қўшимча даромадлари ҳисобидан ажратилган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш йўналишида аниқланган ҳолатларга ҳуқуқий баҳо бериш юзасидан тўпланган материаллар Андижон вилояти прокуратурасига тақдим этилганлиги маълум қилинди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.