Андижон вилоятида Ягона буюртмачи хизматига тегишли компания қарийб 20 млрд сўмлик давлат буюртмасига эга бўлган

Milano Biznes Servis МЧЖ Андижонда бюджет маблағларидан қурилаётган 20 млрд сўмлик учта объектни барпо этиш учун пудратчи сифатида танлаб олинган. Жумладан, Жалақудуқ туманида «Ойим» кўп тармоқли поликлиникасини (6 млрд сўм), Избоскан туманидаги 42-мактабни (6,9 млрд сўм), Қурғонтепа туманидаги 5-умумий мактабни (6,7 млрд сўм) реконструкция қилиш мазкур компаниянинг чекига тушган, деб ёзади Gazeta нашри.
 
Юридик шахслар реестрига кўра, Milano Biznes Servis’нинг барча улуши Андижон вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси раҳбари Қодиров Мухиддинга тегишли. Бунга блогер Davletovuz эътибор қаратади.


 
«Очиқ маълумотлар рост бўлса, бу коррупциянинг энг кўп тарқалган турларидан бири — манфаатлар тўқнашувига яққол мисолдир», — деб ёзади блогер. Шунингдек у, ушбу ҳолатнинг Андижонда ягона эмаслигини таъкидлайди ва шу каби ҳолатларни санаб ўтади. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.