Андижонда ИИБнинг учта ходими қийноқларни қўллаганликда айбланиб қамоққа олинди

Андижонда ИИБнинг учта ходими қийноқларни қўллаганликда айбланиб қамоққа олинди

Шу йил 30 май куни Республика шошилинч тез-тиббий ёрдам Андижон филиалига Андижон шаҳар, Салоҳият кўчасида яшовчи фуқаро А.А. тан жароҳатлари билан келиб тушган, дея хабар беради Бош прокуратура матбуот хизмати.

Аниқланишича, ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари иш юритувдаги ариза юзасидан фуқаро А.А.ни ИИБ маъмурий биносига олиб келиб, ҳаёти ва соғлиги учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиб, ноқонуний равишда ушлаб турганликлари оқибатида унинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига жиддий зарар етказилишига сабабчи бўлган.

А.А. соғлиғи ёмонлашганлиги сабабли Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-сон ИИБдан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиалига ётқизилган.

Жабрланувчи А.А.га шифокорлар томонидан барча тиббий ёрдамлар кўрсатилган бўлишига қарамасдан у 11.06.2020 йилда вафот этган.

Жиноят иши юзасидан олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида 01.06.2020 йилда 3 нафар ички ишлар ходимига нисбатан ЖКнинг 206, 234 ва 235-моддалари билан айб эълон қилиниб, “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.