Андижондаги Digital City технопаркини молиялаштириш манбалари ва вазифалари белгиланди

Андижондаги Digital City технопаркини молиялаштириш манбалари ва вазифалари белгиланди

Вазирлар Маҳкамаси “Андижон вилоятида ахборот технологияларига ихтисослашган технологик паркни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни қабул қилди. Бу ҳақда Norma.uz хабар беради.
 
Қарорга кўра Андижон ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежининг базасида Андижон “Digital City” технопарки ташкил этилди. У Андижон вилояти ҳокимлигига давлат мулки сифатида оператив бошқарув ҳуқуқи билан бепул берилади. Технопарк фаолиятини “Digital City” дирекцияси бошқаради.

Қуйидагилар технопаркнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари ҳисобланади:

·         АКТ соҳасида янгидан иш бошлаган ва кичик корхоналарга стартап-лойиҳаларни амалга оширишда, инновация фаолияти натижаларини тижоратлаштиришга кўмаклашиш;

·         маҳаллий дастурий маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга маҳаллий ва хорижий инвесторларни жалб қилишда, шу жумладан замонавий технологиялар ва дастурий маҳсулотлар трансферини амалга оширишга кўмаклашиш;

·         вилоятда АКТ соҳасида рақобатбардош маҳсулотлар ва хизматларни ишлаб чиқиш, уларни ички ва ташқи бозорларда таклиф этиш;

·         қишлоқ ва сув хўжалиги, таълим, соғлиқни сақлаш, банк ва бошқа соҳаларда рақамли технологияларни жорий этиш орқали “рақамли тадбиркорлик”ни ривожлантириш.

Андижон вилояти ҳокимлиги маҳаллий бюджети, технопаркда ташкил қилинган ўқув курсларидан ва унинг бошқа фаолият турларидан тушган маблағлар, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар технопаркни ташкил қилишни молиялаштириш манбалари ҳисобланади.

Шу йил май ойида Ўзбекистон президенти технопарк билан танишди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.