Бугун АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Даниэль Розенблюм  АҚШ ҳукуматининг Ўзбекистонга ёрдами доирасида “Соғлом авлод учун” Халқаро ноҳукумат хайрия жамғармасига зарур инсонпарварлик ёрдамини тақдим этди. Ушбу инсонпарварлик ёрдами Сардоба сув омборидаги ўпирилишдан жабрланган 2000 та оила учун мўлжалланган. Бу ҳақда элчихона матбуот хизмати хабар беради.
 
АҚШ ҳукумати томонидан USAID-OFDA линияси бўйича тақдим этилган биринчи зарурат буюмларидан иборат тўпламларга озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари (гигиена воситалари, адёллар, чойшаблар, сув тозаловчи таблеткалар ва ҳ.к.) кирган.
 
Ушбу маҳсулотларнинг барчаси Соғлом авлод учун“ Жамғармаси томонидан маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилардан харид қилинган бўлиб, ҳар бир оила учун индивидуал сумкаларга солинган. Жамғарма уларни сув тошқинидан азият чеккан туманларга етказади ва Сирдарё вилоятида ҳудудий филиали орқали тарқатади.