АҚШ хайрия ташкилотлари Ўзбекистонга $1,8 млн миқдорида ёрдам кўрсатади

АҚШ хайрия ташкилотлари Ўзбекистонга $1

Охирги кунлар авлиёлари Исо Масиҳ Черковининг хайрия хизмати (Солт-Лейк –Сити шаҳри, Юта штати) Американинг ноҳукумат ташкилотлари билан ҳамкорликда Ўзбекистонга 1,8 млн доллар миқдорида инсонпарварлик ёрдами лойиҳасини бошлади. бу ҳақда ЎзА хабар беради.

Лойиҳа Ўзбекистоннинг пандемияга қарши курашиш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга ҳамда Сирдарё вилоятидаги сув тошқини оқибатларини юмшатишга йўналтирилган. Яқин вақт ичида “Надежда” (“Умид”) лойиҳаси Ўзбекистонга 600 минг долларлик индивидуал ҳимоя воситаларини, тиббий ускуналар ва ифнекцияни аниқлаш учун тестлар етказиб беришни режалаштирмоқда.

Globus Relief хайрия ташкилоти томонидан эса 800 минг долларлик тиббий буюмлар, ускуналар ва препаратлардан иборат иккита алоҳида контейнер АҚШдан етиб келди.

Американинг ADRA ноҳукумат ташкилоти Ўзбекистоннинг эҳтиёжманд оилаларига 400 минг долларлик озиқ-овқат маҳсулотларини (буғдой уни, гуруч, ўсимлик ёғи, дуккаклилар, туз, шакар ва гўшт маҳсулотлари) етказиб беради. Барча озиқ-овқат маҳсулотлари Ўзбекистон супермаркетларидан харид қилинади ва бутун мамлакат бўйлаб тақсимланади, шу жумладан Сирдарё вилояти аҳолиси орасида ҳам.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.