Азиз Абдуҳакимов: Ўзбекистонни туризм соҳасида илгари суришга 10 млрд сўм ажратилмоқда

Азиз Абдуҳакимов: Ўзбекистонни туризм соҳасида илгари суришга 10 млрд сўм ажратилмоқда

Давлат туризмни ривожлантириш қўмитасининг раиси, бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов мамлакатнинг туристик ва инвестиция салоҳиятини илгари суришга бюджетдан 10 млрд сўм ажратилишини билдирди.
 
– Дунёда ҳар бир сайёҳ учун рақобат кучаймоқда. Вақтни ўтказиб юбормаслик муҳим. Ўзбекистонни бу соҳа бўйича илгари суришга 10 млрд сўм ажратилмоқда. Бунинг аҳамиятли томони шундаки, маблағлар давлат бюджетидан ажратиляпти. Глобал PR-дастур бошланади. Бунга ТИВ, Давлат туризмни ривожлантириш қўмитаси ва Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳам жалб этилади. Бу борада қатор тадбирлар мажмаи ишлаб чиқилган. Хусусан реклама роликлари суратга олинади, улар дунёнинг энг оммабоп жойларида намойиш этилади, кинотуризм ривожлантирилади.

Октябрь ойида Ўзбекистонни оммалаштириш учун оммабоп хорижий телеканаллар, блогерлар ва ОАВ фаол жалб этилади. Шунингдек ижтимоий тармоқларда ва Интернетда қатор медиакампанияларни ўтказиш кўзда тутилган.

Бош режалар Давлат туризм қўмитаси билан мувофиқлаштирилади

Шунингдек ЮНЕСКО Жаҳон мероси зоналарида ҳам, бошқа шаҳарларда ҳам маданий меросни сақлаш бўйича ишлар кучайтирилади. Агар биноларимизни ва ўзлигимизни йўқотсак, сайёҳлар томоша қиладиган ҳеч нима қолмайди. ХХ асрда конструктивизм ва модернизм жанрларида қурилган  биноларнинг янги рўйхати тузилмоқда, улар Ўзбекистон моддий маданий мероси рўйхатига киритилади. айтиш жоизки, бу давр хорижий туристларда тоборо кўпроқ қизиқиш уйғотмоқда.  
“Ностальгия” жанридаги туризмни ривожлантириш бўйича махсус дастур режалаштирилмоқда

Яна бир инқилобий чора: тарихий бинолар бузилиши ва реконструкция қилинишига йўл қўймаслик учун шаҳар ва туманларнинг бош режалари туризм инфратузилмасини ривожлантириш қисмида Давлат туризмни ривожлантириш қўмитаси билан мувофиқлаштирилади. Маданий мерос объектлари периметри бўйлаб 50 метр радиусда конструкциялар ва объектларни ўрнатиш тақиқланади.

Гидлар ва таржимонлар учун солиқ режими

Кадрларни сақлаш учун гидлар, таржимонлар, экскурсиячилар ва инструктор-йўлбошловчилар учун янги солиқ режими жорий этилмоқда. Энди улар ўзини-ўзи банд қилиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига киритилган. Бу даромади ҳажмидан қатъи назар йилда бир марта солиқ тўловини амалга оширишни билдиради, дея хулоса қилади Азиз Абдуҳакимов.

Бош саҳифадаги фотосурат: Katja Kreder / imagebroker.com / Global Look Press

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.