Бизда ушбу касалликка қарши курашиш учун барча захира ва имкониятлар мавжуд

Бизда ушбу касалликка қарши курашиш учун барча захира ва имкониятлар мавжуд

Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев ва Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмоновга бир кун муддатда амалдаги тест-таҳлил топшириш жараёнини қайта кўриб чиқиб, аҳоли учун қулай тизимни ишлаб чиқиш топширилди. Бу ҳақда мамлакат раҳбари раислигида ўтказилган йиғилишда маълум бўлди.  

Вилоят, шаҳар ва туманларда маҳаллий кенгашлар, жойлардаги ҳокимлик ва бошқарув идоралари ўз ҳудудидаги вазиятни чуқур таҳлил қилиб, Республика комиссияси билан келишилган ҳолда карантин қоидаларини қаерда зарур бўлса кучайтириши, қаерда зарур бўлса юмшатиши лозим.

«Барча эҳтиёт чораларини кўрган ҳолда, имконият мавжуд бўлган ҳамма жойда ишлаб чиқариш корхоналарини ишга солишимиз, меҳнат унумдорлигини оширишимиз керак. Масалан, қишлоқ жойларда аҳоли шаҳардагидек тиғиз эмас. Касаллик тарқамаган ҳудудларимиз ҳам кўп. Бу ерларда ҳозирги пайтда ҳамма далада иш билан банд, одамларнинг қўли-қўлига тегмайди», – дейди давлат раҳбари.
 
«Ҳаммамиз оиламиз, фарзандларимиз, муҳтарам нуронийларимизнинг соғлиги учун яна озгина чидашимиз, карантин қоидаларига қатъий амал қилишимиз шарт. Озгина чидасак, бу кунлар ҳадемай ўтиб кетади. «Сабр қилган муродга етар», дейди халқимиз. Ишончим комил, ҳар бир ишни етти марта ўйлаб, чидам ва матонат билан амалга ошириб келган эл-юртимиз бугунги синовлардан муносиб ўтиб, ўзининг эзгу мақсадларига албатта етади», – дейди президент.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.