Блогер Абдуфатто Нуритдиновни қўйиб юборишди: у биринчи навбатда туғруқхонага йўл олди
Андижонлик блогер Абдуфатто Нуритдинов 14 январь куни кечқурун озодликка чиқарилди. Бу ҳақда «Газета.uz» нашри унинг адвокати Умидбек Давлатовга таянган ҳолда хабар беради. Ҳимоячининг сўзларига кўра, Абдуфатто Нуритдлинов биринчи навбатда туғилган ўғли ва рафиқасини кўриш учун туғруқхонага йўл олган.
Эслатиб ўтамиз, Нуритдинов ўз мақолаларида Асака шаҳри мансабдор шахсларининг фаолиятидаги эҳтимолий коррупция фактлари, бюджет маблағларини талон-тарож қилиниши ҳақида ёзган.
30 декабрь куни блогерни туҳматда айблашади. Андижон маъмурий суди Абдуфатто Нуритдиновни туҳмат, ҳақорат қилиш ва майда безориликда айбдор деб тан олиб, 13 млн сўм жарима ва 15 суткага қамоқ жазоси кўринишидаги жазони тайинлади.
Нуритдинов кассация тартибида шикоят келтирди, аммо у рад этилди. Андижон вилоят маъмурий суди Нуритдиновга нисбатан 30 декабрдаги қарорни ўзгартиришсиз қолдирди.
Шарҳлар