БМТ ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини “хавотирли воқеалар”ни холис тергов қилишга чақирди

БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори Хелена Фрейзер 28 март куни Тошкентда юз берган воқеалар бўйича баёнот эълон қилди.

«Бутун дунёда бўлгани каби, Ўзбекистонда ҳам БМТ ҳар қандай шахсга нисбатан камситиш ва зўравонликнинг ҳар қандай кўринишини қоралайди. БМТ, шунингдек, тўғридан-тўғри толерантлик, инклюзивлик, ижтимоий хилма-хиллик ва инсон ҳуқуқларининг умумбашарий меъёрлари ва тамойилларининг бўлган нафрат ва адоват ифодаларининг ишлатилишини ҳам қоралайди».

БМТнинг Ўзбекистондаги жамоаси Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларини ҳафта охирида содир бўлган хавотирли воқеалар юзасидан холис текширув ўтказишга чақиради.

«Шунингдек, биз оммавий ахборот воситалари, блогерлар ва фуқаролик жамиятини нафрат ва дискриминациянинг ҳар қандай кўриниши натижаси бўлган зўравонликка қарши курашга биргаликда ишлашга чақирамиз».

Хелена Фрейзер БМТ бош котиби Антониу Гутерришнинг сўзларини келтиради. У БМТ уставига таянган ҳолда деган эди: «Инсон ҳуқуқлари ҳар бир инсоннинг туғилиши билан бериладиган ҳуқуқлардир ва бу ҳар бир мамлакат манфаатида. Улар барқарорликни таъминлайди, бирдамликни мустаҳкамлайди ҳамда тараққиётга ёрдам беради». 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.