БМТ НЖБ миллий ташкилотлар билан ҳамкорликда “Мен Спортни танлайман!” ижтимоий роликларини чиқарди

БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси (БМТ НЖБ) минтақавий офиси Марказий Осиё мамлакатлари учун “Мен спортни танлайман!” янги видео кампаниясини ишга туширди. Миллий ҳамкорлар билан биргаликда ишлаб чиқилган ушбу кампания ёшларнинг гиёҳванд моддалар, жиноятчилик ва зўравонликка чидамлилигини оширишда спортнинг ролини таъкидлашга йўналтирилган тўртта мотивацион роликка эътиборни жамлайди. Миллий олимпиада чемпионлари иштирокидаги видеолар бутун Ўзбекистон бўйлаб барча миллий, жамоат каналлари орқали рус ва ўзбек тилларида намойиш этилади, уларнинг мақсадли аудиторияси 10 миллион кишидан ортади. Бу ҳақда Anhor.uz нашрига Бошқарманинг минтақавий офисида маълум қилинди.
 
Видеороликлар “Спорт орқали ёшлар орасида жиноятчиликнинг олдини олиш” ташаббуси доирасида ишлаб чиқилди. Ушбу ташаббус БМТ НЖБнинг Доха декларациясини амалга ошириш бўйича глобал дастурининг компоненти ҳисобланади.

Мазкур видео-кампания сингари ахборот-маърифат тадбирлари ташаббуснинг муҳим элементи ҳисобланади, у спортнинг тинчлик воситаси сифатидаги салоҳиятини очишга, қийин ҳаётий вазиятларга қарши туришга ёрдам беради. Жами 4 та ижтимоий ролик ишлаб чиқилган бўлиб, уларнинг ҳар бири қандай қилиб спорт антиижтимоий хатти-ҳаракатнинг олдини олиш ва ёшларга ўз олдига мақсад қўйиш, уларга эришиш ва соғлом турмуш тарзини юритиш мумкинлигини алоҳида жиҳат қилиб кўрсатади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.