Бош прокуратура Фарғона вилоятида ИИБда ушлаб турилган журналист билан юз берган воқеани ўрганмоқда

Бош прокуратура Фарғона вилоятида ИИБда ушлаб турилган журналист билан юз берган воқеани ўрганмоқда

“Маърифат” газетасининг журналисти Шарифа Мадраҳимова озиқ-овқат ярмаркасини видеотасвирга олгани учун Фарғона вилоят Учкўприк туман ички ишлар бўлимида ушлаб турилгани ҳақида гапиради. Тасвирга олиш пайтида ҳоким ўринбосари унинг қўлидан телефонни олишга ҳаркат қилган, ИИБга боргандан кейин эса унинг қурилмасидаги видеоёзувлар ўчириб ташлангани маълум бўлди.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ушбу воқеани кўриб чиқиб, унинг якунлари бўйича туман ҳокимлиги вакиллари ва ИИБ ходимларининг ҳаракатларига “ОАВ тўғрисида” ва “Журналистнинг касб фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунларнинг ҳамда ЎзР Жиноий кодекси нормаларининг эҳтимолий бузилиши борасида ҳуқуқий баҳо беришни сўраб Бош прокуратурага мурожаат қилди. Айни пайтда бош прокуратура ушбу масалани ўрганиб чиқмоқда, унинг натижалари бўйича ўз позициясини тақдим этишни режалаштиряпти.
 
«Агентлик барча давлат органлари мамлакатнинг ахборот соҳасидаги барча қонунларини ҳурмат қилиш мажбур деб ҳисоблайди ва шу боис ОАВ, журналистлар ва блогерлар томонидан қилинган конструктив танқидга яхши муносабат билдиради, чунки улар обрўни тўкиш учун эмас, балки фуқароларнинг у ёки бу муаммоларини, давлат органларининг ҳаракатларидаги камчиликлар, хатоликларни кўришга ёрдам бериш учун ўз фикрини билдиради», – дейди агентлик раҳбари  Дилшод Саиджонов.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.