«Бу катта ютуқ, реал ривожланиш»: АҚШ давлат котиби Ўзбекистонда дин эркинлиги ҳақида

«Бу катта ютуқ

2020 йил 10 июнь куни АҚШ давлат департаменти 2019 йил учун дин эркинлиги бўйича навбатдаги маърузани чоп этди, унда жаҳондаги диний эътиқод эркинлиги ҳолатига баҳо берилган. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВнинг матбуот хизмати хабар беради.

«Биз 2019 йилда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг рўйхатга олинмаган диний гуруҳларга қарши бирорта рейдини қайд этмадик, 2018 йилда бундай рейдлар сони 114 тани ташкил қилганди. бу катта ютуқ ва реал ривожланиш», – дея таъкидлаган АҚШ давлат котиби Майкл Помпео.

«Ўзбекистонда дин эркинлиги билан боғлиқ вазиятни яхшилаш бўйича жиддий қадамлар қабул қилинди ва улар давом эттирилмоқда. Мен шу йил бошида бу мамлакатда бўлганимда дин етакчилари билан ажойиб суҳбатда бўлдим», – дейди у.

Бу борадаги ривожланиш туфайли Ўзбекистон дин эркинликлари соҳасида алоҳида ташвиш туғдираётган мамлакатлар рўйхатидан чиқарилган.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йил декабрида Давлат департаменти раҳбари ўз қарори билан Ўзбекистонни ушбу тоифадаги мамлакатлар сирасидан расмий равишда чиқариб ташлаганди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.