Тадбиркор Мурод Назаровнинг сўзларига кўра, Tashkent City-даги бирор бир бино ҳам рухсатномага эга эмас. Адлия вазирлиги ва Tashkent City дирекцияси бу маълумотни рад этмоқда. Бу ҳақда Kun.uz ёзади.

Rost24.uz мухбирлари Nest one комплексида нега ҳанузгача ҳужжат йўқлигини сўрашган.

“Tashkent City-даги қайси бинода ҳужжатлар борлигини айтсангиз, мен саволга жавоб бераман. Бу махсус майдон. Бу ерда сиз ҳужжатлар бўйича параллел лойиҳалашни ва параллел ишларни бажаришингиз мумкин. Ҳатто Hilton меҳмонхонасининг ҳужжатлари ҳам ҳали тайёрланмаган”, - деди у.

Тадбиркор объектларнинг ҳужжатлари тайёрланмоқда ва улар яқин келажакда олинади деб сўзига якун ясаган.

Адлия вазирлиги раҳбари Tashkent City-даги ер участкалари қонун доирасида ажратилганлигини, барчаси қонуний равишда амалга оширилганлигини таъкидлади.

“Агар бирон бир тадбиркор ўз субъектив фикрини билдирган бўлса, демак бу унинг шахсий фикри. Махсус зоналар ҳудудларида ишлаш "Эркин иқтисодий зоналар тўғрисида" ги қонун билан тартибга солинади. Масалан, саноат зоналари”, - деди Адлия вазири Русланбек Давлетов.

“Қурилиш соҳасида кўплаб ҳужжатлар мавжуд. Қурилиш бошланишидан олдин тайёрланадиган ҳужжатлар бор, қурилиш жараёнида параллел равишда тайёрланадиган ҳужжатлар мавжуд. Агар объектда илгари тайёрланиши керак бўлган ҳужжат бўлмаса, у ҳолда ҳуқуқий баҳо берилиши мумкин », - дея хулоса қилди у.

Tashkent City  дирекцияси Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 2 августдаги 3895-сонли "Республика ҳудудида замонавий Business City бизнес марказларини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида" ги қарори ва 2018 йил 14-ноябрдаги 5577-сонли "Қурилиш соҳасида давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" қарорига биноан, сармоядорларга лойиҳаларни тезлаштирилган режимда (бир вақтнинг ўзида лойиҳалаш, харид қилиш ва қуриш) амалга оширишга рухсат берилади.

Дирекция, шунингдек, Tashkent City ҳудудида олиб борилаётган барча қурилиш ишлари шаҳарсозлик нормаларига мувофиқ Қурилиш вазирлиги ва бошқа масъул ташкилотлар томонидан назорат қилинишини таъкидлайди.

"Шуни таъкидлаш керакки, Murad Buildings асосчиси Мурод Назаровнинг қурилишга рухсат бериш тўғрисидаги фикри ҳақиқатга тўғри келмайди ва асоссиздир", деб хулоса қилади дирекция.