Бухоро вилоятида савдо марказида ёнғин содир бўлди

Бухоро вилоятида савдо марказида ёнғин содир бўлди

26 февраль куни соат 22:37 да Бухоронинг ёнғин қисмига  Б.Нақшбандий кўчасида жойлашган савдо марказида юз берган ёнғин ҳақида хабар келди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар беради.

Оловни ўчиришда 15 та асосий, 2 та махсус ва 20 та ёрдамчи ёнғин техникаси бирлиги ишга туширилди. Ёнғин соат 00:40 да локаллаштирилди ва 1:30 да бартараф этилди.

Ёнғин майдони 520 м кв ни ташкил қилган. Ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар ҳақида маълумотлар йўқ. Ёниш сабаби ва етказилган зарар суммаси аниқланмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.