Бухоро вилоятидаги ЙИДда икки киши ҳалок бўлди, бир нафари касалхонага ётқизилди

Бухоро вилоятидаги ЙИДда икки киши ҳалок бўлди

2 январь куни соат 18:10 да Сobalt русумли автомобиль ҳайдовчиси 26 ёшли Ф.Н. бошқарувни йўқотган ва 24 ёшли Д.К. бошқарувидаги бошқа Сobalt автомобилининг орқаси қисмига урилган. ЙТҲ Бухоро вилоятининг Пешку туманида содир бўлган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар беради.

ЙТҲ натижасида Д.К. бошқарувидаги автомобиль йўловчилари 49 ёшли Г.О. ва 43 ёшли Д.Ж. олинган жароҳатлардан воқеа жойида ҳалок бўлган, 26 ёшли И.И. тан жароҳатлари билан Газли шаҳридаги тиббиёт муассасасига ётқизилган.

Мазкур ҳодиса бўйича жиноий иш қўзғатилди. Дастлабки тергов ишлари олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.