Бўлажак тиббий ходимларнинг стипендияларига чет тилларни билганлик учун устамалар тўланади

Бўлажак тиббий ходимларнинг стипендияларига чет тилларни билганлик учун устамалар тўланади

Чет тилини билиш даражаси ҳақида халқаро сертификатларга эга Ўзбекистон тиббий олий ўқув юртлари талабаларининг стипендиясига бир базавий стипендия миқдорида устама кўзда тутилган. Ҳозир бу кўрсаткич 428 минг сўмни ташкил қилади. Ушбу норма 2020/21 ўқув йилидан бошлаб амал қилади. Бу ҳақда мамлакат Президентининг “Тиббий-санитария соҳасида кадрларни тайёрлаш ва узлуксиз касбий ривожлантиришнинг мутлақо янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида сўз боради.
 
Бунда қўшимча тўловларни қайси курсда ўқишидан қатъи назар, тилларни биладиган талабалар олади. Бонус профилли фанлар бўйича баҳоси уч бўлган талабаларга тааллуқли эмас. Устамалар учун маблағлар талабаларни рағбатлантириш фондидан ажратилади.

Шунингдек давлат тиббиёт муассасаларининг халқаро эътироф этилган ташкилотларнинг (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Нigher Education, Academic Ranking of World Universities) рейтингидаги тиббиёт йўналишида биринчи 200 ўринни эгаллаган олий таълим муассасаларида клиник ординатура (резидентура) ва магистратура мутахассислигини тамомлаган, шунингдек, фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасини олган ходимлари лавозим маошига ҳам ҳар ойлик қўшимча устама тўланиши кўзда тутилган.

Хусусан, клиник ординатура (резидентура) ва магистратура мутахассислигини тамомлаган ходимга – меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг етти бараварига тенг миқдорда устама тўланади. Бугун бу 4,7 млн сўмни ташкил қилади. Фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасини олган ходимга – меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг ўн беш бараварига тенг миқдорда ёки ўн млн сўмдан ортиқ устама тўланади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.