Бутун республика бўйлаб йўлларда шовқин полосаларини чизиш бошланди

Бутун республика бўйлаб йўлларда шовқин полосаларини чизиш бошланди

Айни пайтда бутун республика бўйлаб умумий фойдаланувдаги йўлларда ҳайдовчиларнинг хушёрлигини ошириш учун, айниқса тунги пайтда, хавфли участкалар олдида ҳамда хавфли бурилишлар ва бошқарилмайдиган пиёдалар ўтиш жойлари олдида термопласт ёрдамида перпендикуляр тарзда шовқин полосалари чизилади. Бу ҳақда Anhor.uz нашрига ЙҲХБ матбуот хизмати маълум қилади.
 
Шовқин полосаларининг асосий вазифаси шундан иборатки, уни йўлда кўрган ҳайдовчи огоҳлантирувчи йўл белгисига эътибор қаратади ва уни 150-300 метрдан кейин нима кутаётганини тушунади, тезликни пасайтириб, зарурат бўлса, узоқни ёритувчи фараларни ёқади.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.