Cенат кенгаши Сардоба дамбасининг ўпирилишидан жабрланган корхоналар учун 126 млрд сўм ажратилишини маъқуллади

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси ўтказилди. Мажлисда Сирдарё вилоятидаги “Сардоба сув омбори” тўғонида юз берган техноген ҳолат оқибатларини бартараф этиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган қўшимча чора-тадбирлар ҳам кўриб чиқилди.Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар беради.
 
Жорий йил апрелида Сирдарё вилоятида сув тошқини талофатларини бартараф этиш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар доирасида Ҳукумат комиссияси томонидан балиқчилик, чорвачилик ва паррандачилик йўналишларига ихтисослашган тадбиркорлик субъектларига етказилган зарар миқдорини қоплаш ҳамда ирригация ва мелиорация тармоқларини қуриш-таъмирлаш ишлари учун зарур бўладиган маблағ миқдори (126 млрд. сўм) ҳисоблаб чиқилган.
 
Сенат Кенгаши талаб этиладиган маблағларни Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан босқичма-босқич ажратиш таклифини маъқуллади.

Фотосурат: Сенат матбуот хизмати
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.