Чирчиқда оилавий жанжалдан сўнг аёл ўзини Бўзсув каналига ташлади

Чирчиқда оилавий жанжалдан сўнг аёл ўзини Бўзсув каналига ташлади

24 август куни Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида 28 ёшли аёл эри билан жанжалдан кейин ўзини каналга ташлаган. Аёлни сувдан қутқарувчилар чиқариб олган. Бу ҳақда Тошкент вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар беради.

24 август куни соат тахминан 16:30 да Н.К. турмуш ўртоғи 31 ёшли Ф.Д. билан жанжаллашган. Оилавий низодан сўнг аёл стрессга чидай олмай ўзини Бўзсув каналига ташлашга қарор қилган.

Соат 16:49 да гувоҳ фуқаролар юз берган воқеа ҳақида Чирчиқ шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар берган. Қутқарувчилар гуруҳи воқеа жойига етиб келиб, аёлни қутқариб қолган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.