Cодиқ Сафоев мухолифот мустақил равишда шаклланиши керак деб ҳисоблайди

Cодиқ Сафоев мухолифот мустақил равишда шаклланиши керак деб ҳисоблайди

Мухолифот партиялар йўқлиги безовта қиляптими ёки йўқми, бу жасорат етишмаётганидан далолат беряптими ёки йўқми деган саволга жавоб берар экан, Ўзбекистон Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев бундай партия сунъий тарзда ташкил қилинса, бу уни кўпроқ безовта қилган бўлишини қайд этди.
 
Бу сўзлар “Янги Ўзбекистон – янги сайловлар” мавзусида бўлиб ўтган Халқаро матбуот клубининг йиғилишида янгради.
 
«Бу юз бераётган жараёнларнинг сунъийлигини кўрсатган бўларди. “Юқоридан” яратилган, сунъий мухолифот ҳеч нима бермайди. Шундай таклифлар тушяпти ҳам, аммо бу ғайритабиий нарса», – деб ҳисоблайди сенатор.

«Партиялар ўртасида қандай дебатлар, ўткир баҳс-мунозаралар бўлаётганини кўриб турибсиз… Эҳтимол, шундай қилиб, қадам-бақадам мухолифот шаклланар», – дейди Содиқ Сафоев.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.