Covid-19 га антитана ва антигенни аниқлаш экспресс тестларини сертификатлаштирмасдан импорт қилишга рухсат берилди

Covid-19 га антитана ва антигенни аниқлаш экспресс тестларини сертификатлаштирмасдан импорт қилишга рухсат берилди

COVID–19 га антитаначалар ва антигенларни аниқлаш бўйича экспресс тестларни сертификатлаштирмасдан ва рўйхатдан ўтказмасдан импорт қилишга рухсат берилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги ҳукумат қарорига таянган ҳолда хабар беради.
 
Шунингдек, Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказмасдан, мажбурий сертификациялаштириш шарти билан импорт қилинадиган дори воситалари ва биологик фаол моддалар рўйхатига қуйидаги дори воситалари қўшилди: грипп вакцинаси (ЎРВИ); коронавирус вакцинаси (COVID-19); пневмококк вакцинаси; барий сульфати; панкуроний бромид/пипекурония бромид/атракурия бесилат; цефепим-тазобактам;нитроглицерин.

2021 йил 1 мартга қадар COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда қўлланиладиган дори воситаларини ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган дори моддалари (субстанциялар) импорт қилинганда қўшилган қиймат солиғидан озод этилади.

Тиббий буюмларини, дори воситалари ва уларни ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган дори моддаларини Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказмасдан божхона расмийлаштирувини амалга ошириш ва реализация қилиш муддати 2020 йил 1 октябрдан 2021 йил 1 мартга қадар узайтирилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.