Дахлсизлик, қурол олиб юриш ҳуқуқи ва давлат сиридан фойдаланиш: Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ходимлари қандай ҳуқуқларга эга бўлади

Дахлсизлик

Проект закона «Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш агентлиги тўғрисида»ги қонун лойиҳаси тузилма мутахассислари томонидан ишлаб чиқилди ва жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Бу ҳақда Sputnik нашри ёзади.

Агентлик ходимларига илмий, педагогик ва ижодий фаолиятдан ташқари бошқа фаолият турлари билан шуғулланиш тақиқланади. 

Лойиҳага мувофиқ, Агентлик ходимлари хизматни ўташ даврида дахлсизлик ҳуқуқига эга бўлади. Агентлик директорининг розилигисиз ходим жиноий жавобгарликка тортилиши ҳамда қамоққа олиниши мумкин эмас.

Агентлик ходимлари қонунчиликда белгиланган тартибда ўқотар қурол вабошқа индивидуал ҳимоя воситаларини олиб юриш ҳуқуқига эга бўлади.
 
Агунтлик мутахассислари давлат хизматчиларининг мулки ва даромадларини декларациялаш йўриқномаси ва шаклини тасдиқлашлари керак бўлади. Бундан ташқари, уларда давлат ва банк сирига доир ахборотдан ҳамда бошқа қонун ҳужжатлари билан ҳимояланган ахборотдан бевосита фойдаланиш имконияти бўлади.

Лойиҳа томонидан тузилма ходимлари ўз хизмат фаолияти давомида ўзларига маълум бўлган хизмат ва давлат сирини сақлашлари шартлиги кўзда тутилган.
 
Ҳужжатда бюджет маблағларини сарфлаш, давлат активларини сотиш, давлат харидлари, давлат қарзлари, давлат ташкилотлари томонидан ўзлаштирилган халқаро кредит ва грант маблағлари, инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш ва давлат дастурларини бажариш билан боғлиқ материалларни сўраш ва ўрганишни кўзда тутувчи Агентлик вазифалари белгиланган. 
 
Агентлик ходимлари жисмоний ва юридик шахсларнинг профилли мурожаатларини, шу жумладан аноним сўровларни кўриб чиқишлари керак бўлади.
Ҳаракатларида коррупцион белгилар мавжуд бўлган шахсларга нисбатан тўпланган материаллар қонуний чоралар кўриш учун ваколатли органларга юборилиши зарур.

Бош саҳифадаги фотосурат: Акмал Бурхонов, Агентлик раҳбари

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.