Давлат тест маркази директори: Агар карантин 15 ёки 30 августда бекор қилинса, тест синовлари 2 сентябрда бошланади

Давлат тест маркази директори: Агар карантин 15 ёки 30 августда бекор қилинса

«Агар карантин 15 август ёки 30 августда бекор қилинса, тест синовлари 2 сентябрда бошланади. Биз 2 сентябргача пандемия билан боғлиқ вазият барқарорлашидан умидвормиз. Агар карантин узайтирилса, албатта тест қолдирилади. Чунки биринчи навбатда абитуриентлар саломатлиги туради», – дейди Давлат тест марказининг директори Мажид Каримов.

ДТМ тест синовида қатнашадиган назоратчиларни боди-камералар билан таъминлаш бўйича Махсус комиссияга таклиф киритмоқчи.

Давлат тест маркази директори Мажид Каримов блогер Хушнудбек Худойбердиевнинг ташаббусини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.
«Биз албатта бу бўйича Республика махсус комиссиясига таклиф киритамиз. Тест синовларининг шаффоф ўтиши, кейинчалик имтиҳон жараёнларига тааллуқли бирор муаммони муҳокама қилишга тўғри келиб қолса, асос ва исботлар керак бўлиши нуқтаи назаридан, буни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз», – дея қайд этади у.

Бу йил тестлар иккита фан бўйича ўтказилади, шу боис уларга 2 соат вақт ажратилади. Тест жараёни соат 8:00 дан 10:00 гача ва 17:00 дан 19:00 гача давом этади.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.