Дайди ҳайвонлар учун «Ҳаёт» бошпанаси ёнғиндан кейин тикланмоқда

Дайди ҳайвонлар учун «Ҳаёт» бошпанаси ёнғиндан кейин тикланмоқда

Тошкент вилоятида жойлашган дайди итлар учун “Ҳаёт” бошпанаси ҳудудида юз берган ёнғин натижасида учта вольер ва қоровулхона шикастланди.

Ёнғин 14 июль куни соат 16:30 да ўт-ўланлари қуриб қолган қўшни далада бошланган.  Бошпана асосчиси Ирода Маткаримованинг сўзларига кўра, бу пайтда ишчилар кўчада бўлиб, улар дезбарьер қураётган эди.Улар бошпана ҳудудига қайтганидан сўнг тахминан 10 дақиқадан кейин далада ёнғин бошланган. Олов қурилмаларга ўтган. Қоровулхона томи ва учта вольер алангаланган. Бошпана ходимлари ичкаридаги итларни қўйиб юборган. Ёнғин натижасида ҳайвонлар ва одамлар жабрланмаган. Бошпанасиз қолган итларни вақтинчалик бошқа вольерларга жойлаштиришган.    
 
– Икки йиллик фаолиятимиз давомида ҳудудимизда ёнғин бўлмаганди. Бошпана ходимлари чекмайди, ошхона қарама-қарши томонда жойлашган. Қуруқ ўтни чўпонлар ёққан бўлиши мумкин. Эҳтимолий версияларни тергов кўриб чиқади, – дейди Ирода Маткаримова.  

Бугунги кунда бошпанада 1,5 мингта дайди ит яшайди. Ҳудудда қурилиш ишлари кетмоқда. Унинг бориши ва бошпананинг мавжудлиги, ҳайвонларни боқиш ва парвариш қилиш волонтёрларнинг кучи билан ўз маблағлари ҳисобидан ва лоқайд бўлмаган инсонларнинг хайрияси ҳисобидан амалга оширилади.
  
Карантин даврида апрель ойида “Ҳаёт” ҳудудида эгалари касалланиб карантин зоналарига жўнатилган ҳйвонлар учун мини-бошпана ташкил қилинди. Итларни Чирчиқ ва Қибрайдан бошпана шартнома асосида ишлайдиган ушлаш хизматлари оилб келарди.
 
Яқинда ўтказилган брифингда бош санитар шифокор Нурмат Отабеков карантиндаги Тошкент аҳолиси ўз уй ҳайвонларини икки ҳафтага “Ҳаёт” бошпанасига топшириши мумкинлигини айтди. Ирода Маткаримова  брифинг кунида Обеков номидан қўнғироқ қилган аёл билан телефон орқали гаплашганини тасдиқлади.
  
Унинг таъкидлашича, “Ҳаёт” бошпанаси ўз жониворларини ҳеч кимга топшира олмайдиган ёлғиз кекса одамлар учун истисно қилиши мумкин. Ҳамма жониворларни қабул қилишга бошпананинг имконияти йўқ. Ҳозир бошпана жамоаси вольерларни тиклаш ишлари билан банд бўлиб, улар ёрдамга муҳтож.    
 
Бошпанага ушбу UzCard  картаси орқали ёрдам бериш мумкин: 8600 0904 5833 1426

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.