Элбек Шукуров Сирғали туман ҳокими лавозимига тайинланди

Элбек Шукуров Сирғали туман ҳокими лавозимига тайинланди

Элбек Шукуров Сирғали туман ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Халқ депутатлари кенгаши сессиясидан кейин маълум бўлди.

Элбек Шукуров 1988 йилда Тошкентда туғилган. 2009 йилда Тошкент Давлат аграр университетини тамомлаган. 2018-2020 йилларда Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожланиш ва маънавият-маърифат ишлари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган. 2020 йил февралдан бошлаб Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг ўринбосари сифатида фаолият кўрсатган.

Август ойи бошида Бахтиёр Шомуротов Сирғали туман ҳокими лавозимидан озод этилганди, у бу лавозимда 2019 йил сентябрь ойидан ишлаб келаётганди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.